Си Цзиньпин: Коронавируснинг тарқалиши деярли тўхтатилди

РИА Новости
“Коронавируснинг тарқалиши деярли тўхтатилди”, — деди ХХР раиси Си Цзиньпин. У бугун эпидемия бошлангандан буён биринчи марта кутилмагандан касаллик ўчоғи бўлган Хубэй провинцияси маъмурий маркази Ухан шаҳрига ташриф буюрди.
Хитой лидери фавқулодда вазиятлар шароитида ўн кун ичида қуриб битказилган юқумли касалликлар шифохонасига ташриф буюрди, у ерда видеоалоқа орқали бир неча нафар беморлар ва шифокорлар билан учрашди, туманлардан бирининг аҳолиси билан учрашди, деб хабар берди Euronews.
Бунгача мамлакат соғлиқни сақлаш миллий вазирлиги томонидан фуқаролар учун умидбахш маълумот ҳам тарқатилган эди. Унга кўра, мазкур давлатда охирги кеча-кундузда вирусни юқтириш билан боғлиқ бор-йўғи 19 та янги ҳолат қайд этилган. Ваҳолонки, Италияда бу кўрсаткич 1800 тага етган.
Январь ойи охирида Хубэй тўлиқ изоляцияда қолиб кетганди. Бугундан бошлаб эса касалликни юқтирмаганлар ва беморлар билан яқин алоқада бўлмаганларга эркин ҳаракатланишлари учун рухсат берилди. Фақат улар провинция чегарасидан ташқарига чиқиб кетмасликлари керак. Бироқ бундай енгиллик ҳозирча Уханга тегишли эмас.
Хабар берганимиздек, бугун Чин ўлкасида коронавирусга чалинганлар сони 80,5 мингдан ортиқ бўлса, уч мингдан зиёд инсон ҳаётдан кўз юмган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг