Шу йилнинг ўзида Ўзбекистон ёшлари нуфузли халқаро фан олимпиадаларида 2 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритди

Шу йилнинг ўзида ёшларимиз нуфузли халқаро фан олимпиадаларида 2 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритди.
“Биз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида кимёдан иккинчи, математика ва иқтисодиётда учинчи, АТ ва география бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган ўғил-қизларимиз тимсолида бўлғуси Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синоларни кўрамиз. Сафлари тобора кенгайиб бораётган бундай интилувчан, истеъдодли ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг олтин авлоди, ғуруримиз тимсолидир.
Бугунги унутилмас дамларда мен бутун Ўзбекистон ёшларига қарата айтмоқчиман. Азиз фарзандларим, доимо ёдда тутинг: бахт – интилганники, ғалаба – курашганники. Келажакни мардлар, тарихни ғолиблар яратади. Ҳамиша олдинга қараб интилинг, баҳодир ўғлонларим, оқила қизларим! Сизларнинг эзгу ишларингизда Ватан, халқ, Президент барчангизга ҳамиша таянч ва суянч бўлади”, – деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг