Шри-Ланканинг жанубида автобус жарга қулаб, 15 киши ҳалок бўлди
Фото: The Independent
Шри-Ланканинг жанубида автобус жарга қулаб тушиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Adaderana портали хабар берди.
Йўл-транспорт ҳалокати 4 сентябрь куни Элла шаҳридан олиб чиқувчи асосий йўлда содир бўлган. Автобус йўлдан чиқиб кетиб, тахминан 150 метр чуқурликка қулаб тушган.
Полиция маълумотига кўра, автобусда ҳайдовчи билан бирга 30 киши бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида Тангалле курорт шаҳри шаҳар кенгаши аъзолари ҳам бор. Улар орол бўйлаб саёҳатдан қайтаётган бўлишган.
Ҳозирда мутахассислар воқеа сабабларини аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг