«Газпром» ва «Ўзбекнефтгаз» Шохпахта конида газ қазиб олиш бўйича янги келишув имзолади
“Газпром” ва “Ўзбекнефтгаз” Петербург иқтисодий форуми доирасида 2024 йилгача Шохпахта конидан газ қазишни давом эттиришга доир келишувни имзолашди. Бу ҳақда Россия газ компанияси матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида “Газпром” бошқарув раиси ўринбосари Виталий Маркелов ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Алишер Султонов Шохпахта конини ўзлаштириш бўйича маҳсулотни тақсимлашга доир қўшимча шартномани имзолашди”, - дейилади компания баёнотида.
Келишув 2024 йилга қадар аввалги тижорий шароитларда газ қазишни давом эттиришни кўзда тутади.
Шохпахта – 1962 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳудудидаги Устюрт платосининг жануби-шарқий қисмида очилган газ кони. Шохпахта кони реконструкцияси ва қазиш ишлари 2004 йилда 15 йиллик муддатга имзоланган маҳсулот тақсимлаш тўғрисидаги битим шартларига кўра амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг