«Шўртангазкимё мажмуаси»да коррупцияга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди

13:22 15 Декабрь 2025 Жамият
352 0

«Шўртангазкимё мажмуаси» МЧЖда «Коррупция — жамият ва тараққиёт кушандаси» мавзусида маърифий-амалий тадбир бўлиб ўтди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан ташкил этилган тадбирда жамият ҳамда унинг тасарруфидаги корхоналарда коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари атрофлича таҳлил қилинди.

— Бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида тасдиқланган «Йўл харитаси» асосида тизимли ишлар олиб борилмоқда, — деди «Ўзбекнефтгаз» АЖ Коррупцияга қарши ички назорат департаменти бошлиғи Алишер Давланов. — Департамент томонидан жамият тасарруфидаги корхоналар раҳбарияти билан ҳамкорликда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, салбий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда масъул шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш ишлари изчил давом этмоқда. Жумладан, ҳисобот даврида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар бўйича 62 нафар масъул ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, тадбир якунида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Коррупцияга қарши ички назорат департаменти томонидан тизим ташкилотларида самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар ташаккурномалар билан тақдирланди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?