Шогирдлар шоир ва олим хотирасини ёд этишди

11:42 02 Октябр 2025 Жамият
230 0

Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) ҳамда пойтахтдаги бошқа нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олган бир гуруҳ ижодкорлар юртимизнинг оташнафас шоири Тилак Жўра хотирасини ёд олиш учун Қоракўл туманидаги Сайёд қишлоғида бўлди.

  — Устоз Тилак Жўранинг ҳаёти, ижоди ёшлар учун ўзига хос ибрат мактабидир, — дейди шоир ва таржимон, “Дўстлик” ордени соҳиби Зикрилла Неъмат Вафоий. — Унинг битиклари она-юртга, миллий қадриятларимизга чуқур меҳр-муҳаббат, садоқат руҳи билан суғорилган. Шеърларида самимият бор. Бу ўринда “Ўзбекистон” сарлавҳали шеъридаги “Чайқалиб ётибди нурли бир чаман, Юлдуздай сочилиб оламга шони. Фидойи ўғилман, ёниб ўпаман Олам остонаси – Ўзбекистонни”, деган мисраларни эслашнинг ўзи кифоя.

Ижодкорлар таниқли шоир ва олимнинг оиласи томонидан ташкил этилган мўъжаз уй-музейида бўлиб, адибнинг рафиқаси Кумуш ая ва унинг фарзанди билан суҳбатлашди. Шоир билан боғлиқ нурли хотиралар уйғонди. Шеърлари ёд айтилди. Бу гўшани чинакам уй-музейга айлантиришда туман ҳокимлиги бошчилигидаги савобталаб инсонларнинг саъй-ҳаракати зарурлиги юзасидан фикр-мулоҳаза алмашинди. Ижодкорлар шоир мангу қўним топган қабристонда адиб руҳига Қуръон тиловат қилди.

Истам ИБРОҲИМОВ

«Халқ сўзи».                                                              

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?