Шофирконлик китобхонларнинг орзуси ушалди
Шофиркон туманидаги ахборот-кутубхона маркази исми жисмига монанд шинам бинога эга бўлди.
Бундай дейишимизнинг боиси бор. Китобга, ўқиб-ўрганишга чанқоқ ёшлар интиладиган бу маскан кейинги йилларда қаровсиз аҳволга тушиб қолганди. Бу ўринда китоб фондининг камлиги, шарт- шароитнинг йўқлиги, кутубхонанинг у манзилдан бунисига бир неча бор кўчирилганини айтсак кифоя.
Ниҳоят, аҳвол ўзгарди. Мутасаддилар саъй-ҳаракати билан марказда кенг қамровли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, кутубхона кўрса ҳавас қилгулик қиёфага келтирилди. Китоб фондини ҳам бойитиш тадбирлари кўрилмоқда. Чунончи, жорий йил якунига қадар марказга 80 миллион сўмлик бадиий адабиётлар ажратилади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
(«Халқ сўзи»)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг