Шифонинг энг ишончли кафолати — тўғри ташхис

Навоий вилоятида Туркиянинг энг илғор технологиялари асосида, турк инвесторлари ёрдамида ташхис марказлари ва клиникалар қад ростлади. Вилоят марказидаги “TurkishLAB", "TurkishMED" номлари остидаги муассасалар шулардан бўлиб, улар аслида бир-бирини тўлдириб фаолият юритувчи битта тизим.
— Турк тиббиёти бугунги кунда дунёда етакчилар қаторида туради, — Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нурали Сафоев. — Даволаш ва соғайиш ҳолатлари юқорилигининг бош омили вақтида ва тўғри ташхис қўйиш, албатта, бу замонавий технологияларнинг кенг жалб этилгани билан тавсифланади.
Навоийда "Шифонинг энг ишончли кафолати бу — тўғри ташхис” шиори остида хорижлик онкологлар шифокорлар иштирокида мастер-класслар, амалиёт курслари ташкиллаштирилди. Тадбир инсон омили иштирок этмасдан, энг аниқ ва замонавий лаборатор ускуналар ёрдамида қон таҳлилларини амалга оширувчи ва ташхиснинг тўғрилигига кафолат берувчи "TurkishLAB" тиббий лабораторияси ҳамда кенг ва тор профилдаги мутахассислар ёрдамида даво муолажалари ўтказувчи "TurkishMED" тиббиёт ташкилоти томонидан амалга оширилди.
Мазкур клиникада Туркиянинг энг машҳур онкологларидан бири, профессор Дидем Таштекин хоним нафақат Навоий вилояти, балки бутун республиканинг саратон билан оғриган фуқароларини қабул қилди ва уларга маслаҳатлари, амалиёти билан кўмакчи бўлди. Шунингдек, ушбу клиникада яна бир таниқли турк-онколог шифокори Ҳамза Уғур ҳам бир неча кун мобайнида беморларни қабул қилиб, навоийлик ҳамкасблари билан ўз илмий- тажрибаларини ўртоқлашди.
Туркиялик шифокорларни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов қабул қилиб, онкологик хасталиклар динамикасини жиловлашда кўмакчи идоралар олдида турган вазифаларни муҳокама қилишди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, бундан аввалроқ Туркиядан педиатр шифокорлар таклиф этилиб, бемор болажонларимизга саломатлигини тиклашда кўмаклашилганди.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг