Шерободда қовун пишди
Шеробод туманидаги “Шеробод Агро Импекс” масъулияти чекланган жамияти томонидан бу йил 25 гектар ер майдонида қовуннинг Голландиядан олиб келинган мазаин ва дакара нави экилиб, парваришланди. Юқори агротехник тадбирлар натижасида айни пайтда тилими тилёрар ва харидоргир қовунлар пишиб етилди. Натижасида эртапишар қовунлар халқимиз дастурхонига тақдим этилмоқда. Шу билан бирга етиштирилган бу тур маҳсулотнинг бир қисми экспортга йўналтирилади.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Самадов ҳамда Шеробод тумани ҳокими Алишер Амиров қовун етиштирилган пайкалларда бўлиб, деҳқончиликда ўзлаштирилаётган истиқболли лойиҳа самаралари билан танишишди. Айтиш жоизки, келгусида туманда эртапишар қувун етиштирадиган майдонларни кенгайтириш, нафақат ички бозор, балки экспорт ҳажмини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Илҳом Раҳматов,
(“Халқ сўзи“)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг