Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этмоқда

Фото: Халқ сўзи
Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзламоқда.
Давлат раҳбари мамлакатимиз саноатида яна бир ёрқин саҳифа очаётган улкан воқеага гувоҳ бўлишдан мамнун эканини билдирди:
— Ўз бағрида ноёб бойликларни асраб келаётган Ғузор туманида суюлтирилган синтетик маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган “GTL” заводи ишга туширилмоқда.
Албатта, бундай улкан мажмуанинг қурилиши кейинги йилларда мамлакатимизда саноат ривожини янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга ошираётган сиёсатимиз натижаси, десак, тўғри бўлади. Сизларга яхши маълумки, ана шундай саъй-ҳаракатларимиз туфайли якунланаётган 2021 йилнинг ўзида мамлакатимизда қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди.
Жумладан, “Навоийазот”да аммиак, карбамид ва азот кислотаси ишлаб чиқарадиган мажмуалар, Навоий кон-металлургия комбинатида бешинчи ва еттинчи гидро-металлургия заводлари, Карманада биринчи қуёш электр станцияси ишга туширилди.
Республикамиз бўйича электр энергияси ҳисобини юритиш ва назорат қилиш тизими иш бошлагани ҳам ана шундай катта ишларимиз қаторига киради. Бугун ишга туширилаётган завод ўзининг ноёб технологик устунликлари ва юқори ишлаб чиқариш қуввати билан ана шу лойиҳалардан алоҳида ажралиб туради, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда — Қатар (2 та), Нигерия, Жанубий Африка Республикаси ва Малайзияда барпо этилгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.
Ушбу мажмуа қурилишида бир вақтнинг ўзида 13 мингдан ортиқ муҳандис ва ишчи-қурувчилар қатнашгани бу ерда қисқа муддатда нақадар кенг кўламли ишлар амалга оширилганини кўрсатади. Заводда Япония, Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Буюк Британия, Россия, Хитой каби 24 та давлатдаги 130 га яқин етакчи корхоналарда ишлаб чиқарилган 10 мингдан зиёд ускуналар ўрнатилди, — Шавкат Мирзиёев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг