Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга таъзия йўллади
Фото: Президент матбуот хизмати
Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада соғайиб кетишини тилади.
Маълумот учун, жорий йилнинг 4 май куни маҳаллий вақт билан 16:00 атрофида Хитой жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясида кучли шамол туфайли тўртта дарё қайиғи ағдарилиб кетди. Оқибатда 84 киши сувга тушиб кетган, камида 10 киши ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг