Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми барқарор ошиб бормоқда, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида етакчи компаниялар иштирокидаги қўшма лойиҳа ва корхоналар сони кўпаймоқда.
"Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув юқори баҳоланди. Жорий йилда навбатдаги Ҳудудлар форуми ва Таълим форуми бўлиб ўтади.
Парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни, айниқса, камбағалликни қисқартириш, коррупцияга қарши курашиш, рақамлаштириш ва саноатлаштиришни жадаллаштириш каби соҳаларда янада кенгайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Олий ва профессионал таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, мамлакатимизда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш муҳимлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг