Шавкат Мирзиёев CNBM компанияси директорлар кенгаши раисини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Пекин шаҳрида “China National Building Materials” (CNBM) компанияси директорлар кенгаши раиси Чжоу Юйсянни қабул қилди.
Хитойнинг CNBM компанияси қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш, муҳандислик-техник ечимларни тақдим этиш бўйича энг йирик конгломератлардан бири сифатида дунё компанияларининг ТОП-500 талигига киради.
Учрашувда компания томонидан насос станцияларини модернизация қилиш, шамол ва қуёш электр станциялари, энергияни сақлаш тизимларини қуриш, муқобил энергетика объектлари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш каби истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалари кўриб чиқилди. Хитой компаниясининг юртимиз саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича дастурда иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилди.
Эришилган келишувларни жадаллаштириш ва амалга ошириш учун алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг