Шавкат Мирзиёев Беларусь Президентини туғилган куни билан табриклади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Беларусь Президентини юбилей билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта ютуқлар, дўст Беларусь халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Ўз навбатида, Беларусь Президенти Ўзбекистон раҳбари ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, тинчлик, барқарор тараққиёт ва ривожланиш тилади.
Суҳбат давомида жорий йилнинг 7–9 февраль кунлари Беларусь Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида эришилган келишувларни қабул қилинган "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова бошчилигидаги делегациянинг яқинда мамлакатимизга қилган ташрифининг самарали натижалари юқори баҳоланди.
Саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни тезлаштириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг