Шавкат Мирзиёев: «2026 йилгача камбағалликни 2 баробарга қисқартириш кўзда тутилмоқда»

12:44 06 Ноябрь 2021 Сиёсат
791 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлисида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Таъкидланганидек, бюджет ва ташқи қарз барқарорлигини таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг имкониятларини кенгайтиришга биринчи даражали эътибор қаратилади.

«Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, солиқ юкини камайтириш, ҳаммага тенг бўлган бизнес муҳитини ва зарур инфратузилма яратиш бўйича бошлаган ислоҳотларимизни қатъий давом эттирамиз. 

Давлат корхоналарини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш иқтисодиётни ислоҳ этишнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолади. 

Эркин рақобатга асосланган бозорни яратиш ҳисобидан, аҳоли ва тадбиркорлар энергия ресурслари билан кафолатли таъминланади.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва ишсиз фуқароларни давлат ҳисобидан малакали касб-ҳунарга ўқитиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, эҳтиёжманд аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш орқали, 2026 йилгача камбағалликни 2 баробарга қисқартириш кўзда тутилмоқда», — деди Президент.

Раҳим ШEРҚУЛОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?