Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
31 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Тяньцзинь шаҳридаги “Мэйцзян“ конгресс марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг норасмий тадбирларида иштирок этди.
Тадбирларда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух, Миср, Камбоджа, Непал, Арманистон ҳукуматлари раҳбарлари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам қатнашди.
Давлатимиз раҳбари ва рафиқасини Хитой Раиси Си Цзиньпин ва рафиқаси самимий кутиб олди.
Шундан сўнг хорижий етакчиларга Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тяньцзинь саммитига бағишланган концерт дастури намойиш этилд
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг