Янги Ўзбекистоннинг янги юлдузлари муносиб тақдирланди
Фото: Маданият вазирлиги
Жорий йилнинг 28 январь куни пойтахтдаги «Renessans Hall» биносида «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофотини муносиб номзодларга тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирни сухандонлар Самандар Ҳамроқулов ва Нилуфар Сотиболдиева сунъий интеллект бошловчилар билан биргаликда олиб боришди.


Бу йил тўртинчи маротаба ўтказилаётган «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти тантанали тадбирида қуйидаги 20 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди:
«Йилнинг энг яхши эркак мақом хонандаси» — Озоджон Тилланазаров, Юнус Ражабий номидаги Мақом ансамбли хонандаси (41 фоиз овоз билан);
«Йилнинг энг яхши аёл мақом хонандаси» — Наргизахон Раҳмонова, Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли хонандаси (48 фоиз);
«Йилнинг энг яхши опера ижрочиси» — Дамир Раҳмонов, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат Академик катта театри опера солисти (79 фоиз);
«Йилнинг энг яхши спектакли» — «Икки қалб ноласи», Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри (67 фоиз);
«Йилнинг энг яхши театр актёри» — Улуғбек Аҳмедов, Сирдарё вилояти мусиқали драма театри актёри (47 фоиз);
«Йилнинг энг яхши театр актрисаси» — Райҳона Убайдуллаева, Наманган вилояти мусиқали драма театри актрисаси (54 фоиз);
«Йилнинг энг яхши театр режиссёри» — Қудрат Отажонов, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри режиссёри (48 фоиз);
«Йилнинг энг яхши драматурги» — Қўчқор Норқобил, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти (63 фоиз);
«Йилнинг энг яхши бадиий фильми» — «Амалиётчи қиз», фильм режиссёри — Иқбол Мелиқўзиев (57 фоиз);
«Йилнинг энг яхши цирк артисти» — Абдужалил Жалилов, «Ўзбек давлат цирк» давлат муассасасида турли лавозимларда фаолият юритган: униформист, ассистент, II тоифали артист (47 фоиз);
«Йилнинг энг яхши аскиячиси» — Мансуржон Охунов, «Шуҳрат медали» совриндори (65 фоиз);
«Йилнинг энг яхши қизиқчиси» — Элмурод Ҳақназаров, Дизайн гуруҳи аъзоси, эркин ижодкор (57 фоиз);
«Йилнинг энг яхши рангтасвир рассоми» — Алишер Ҳамдамов, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти ўқитувчиси (48 фоиз);
«Йилнинг энг яхши ёш бахшиси» — Муҳаммадали Соатов, Рейнгольд Морицевич Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби интернати ўқувчиси (55 фоиз);
«Йилнинг энг яхши фольклор жамоаси» — «Дурдона» фольклор-этнографик халқ жамоаси (48 фоиз);
«Йилнинг энг яхши раққосаси» — Комила Иброҳимова, «Тумор» рақс ансамбли раққосаси (47 фоиз);
«Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси» — Дилноза Ҳакимова, «Ўзбекконсерт» давлат муассасаси хонандаси (47 фоиз);
«Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси» — Ғайбулла Турсунов, «Ўзбекконсерт» давлат муассасаси хонандаси (54 фоиз);
«Йилнинг энг яхши хориждаги ўзбек маданияти тарғиботчиси» — Арман Нурмахаматули, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, TURKSOY ташкилоти бўлим бошлиғи (50 фоиз);
«Йилнинг энг яхши маданият маркази» — Жиззах вилояти Фориш тумани маданият маркази (38 фоиз).




«Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофотига сазовор бўлган ижодкорлар махсус статуэтка ҳамда сертификат, шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилди.
Бу галги тадбирнинг аҳамиятга молик жиҳатларидан яна бири, унда ўзининг хит тароналари билан дунё назарини ўзига жалб қила олган хорижий санъаткорлар ҳам чиқиш қилгани бўлди. Халқаро меҳмонлар қаторида Бошқирдистоннинг «Ай Ёла» гуруҳи, шу билан бирга, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти Нигина Амонқулова ҳамда Озарбайжон халқ артисти Менсум Ибраҳимов, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Гулянақ Мемедовалар бор.


Дастур давомида юқорида номлари тилга олинган санъаткорларга халқаро майдонда ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузига ўзининг самарали меҳнати билан муносиб ҳисса қўшаётгани учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тақдим этилди.
Муҳсин Умурзоқов,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг