Шахсий маълумотлар ва SMS-кодларни бегона шахсларга берманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Рақобат қўмитаси сўнгги пайтларда истеъмолчилардан номаълум шахслар томонидан «Узум насия» номидан қўнғироқлар қилингани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани юзасидан огоҳлантириш билан чиқди.
Унда айтилишича, фирибгарлар «****21242» рақамидан қўнғироқ қилиб, «Сиз акцияда маиший техника ютиб олдингиз, ютуқни олиш учун идентификациядан ўтинг», деган баҳона билан фуқаролардан телефон рақамига келган SMS-кодни айтишни сўрамоқда. Аслида эса, улар фуқаролар номига муддатли тўлов шартномаси расмийлаштириб, ҳеч қандай товар етказиб берилмаётганлигидан шикоятлар кўпайган.
Қўмита томонидан фирибгарлик йўли билан масофавий молиявий хизматлар кўрсатиш ҳолатларини олдини олиш, ахборот тизимларида хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда бундай ҳолатларни такрорланмаслиги чораларини кўриш мақсадида «Shaffof-moliya» МЧЖ, «Uzum market» МЧЖ ҳамда Марказий банкка тегишли мурожаатлар юборган.
«Ҳурматли истеъмолчилар, шубҳали қўнғироқларга ишонманг. Шахсий маълумотларингизни, SMS-кодларни ёки идентификация маълумотларини бегона шахсларга берманг. Номаълум платформалардан рўйхатдан ўтишдан олдин уларнинг ишончлилигини текширинг», — дейилади огоҳлантириш хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг