Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

25 март куни қабул қилинган тегишли қонунга асосан шаҳарсозлик қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қонун билан Жиноят кодексига бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга доир рухсатнома бериш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш қоидаларини бузганлик, шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатли давлат органларининг рухсатисиз объектларни қурганлик, қонунчиликни бузган ҳолда кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни ўзгартирганлик ва (ёки) реконструкция қилганлик, шунингдек бинолар ва иншоотларни аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларини бузган ҳолда лойиҳалаштирганлик, реконструкция қилганлик ва қурганлик учун жавобгарлик юзага келишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ушбу ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик, аввал маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилгандан кейин қўлланилади. Агар қонунбузар ноқонуний ўзгартиришларни ўз хоҳиши билан тикласа, у жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Бундан ташқари, Одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган тарзда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун алоҳида жиноят жавобгарлик киритилмоқда.
Шунингдек, лойиҳа ташкилотларининг кўрсатмаларига риоя қилмаган қурилиш буюртмачилари жавобгарликка тортилади. Шаҳарсозлик ҳужжатларисиз қурилиш ишлари олиб борган шахсларга нисбатан ҳам қатъий чоралар кўрилади ва қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар миқдори оширилади.
Таъкидлаш жоиз, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- «ЖЧ-2026»га Осиёдан тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган терма жамоалар маълум
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
- Тошкент давлат тиббиёт университетининг «Битирувчи – 2025» тантанали маросими бўлиб ўтди
- Танзила Нарбаева «Better Cotton» халқаро ташкилоти бош директори Алан Макклей билан учрашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг