Шаҳарми бу, қишлоқми?
Фото: «Халқ сўзи»
Бундан беш йил муқаддам Бухоро туманидаги “Боғидашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида намунавий лойиҳалар асосида чиройли уйлар қад ростлаган эди. 300 дан зиёд хонадон истиқомат қилаётган бу жой айни дамда Бухоро шаҳрига қарашли Удурғи қишлоғи деб юритилади.
- Шаҳар шундоқ қўл чўзса етгулик масофада, — дейди шу ерда истиқомат қилувчи фуқаролардан бири Ориф Латипов. — Лекин Бухорога боргунча минг бор азоб чекасан, киши. Йўлнинг, айниқса, мана бу чорраҳанинг аҳволига қараб бўлмайди.

Чорраҳада кесишадиган йўлнинг бири ёғоч бозорига олиб боради. Унинг кўп эмас, оз эмас, икки – уч километрлик масофаси шунақанги ўнқир – чўнқирки, юргани юрагингиз бетламайди. Хусусан, ёғингарчилик пайтида бу йўл орқали манзилга шошганларнинг сабр – тоқатига балли, дейсиз. Ундан эсон – омон ўтган ҳайдовчи ҳар қандай пойгада қатнаша билади, десак асло муболағаси йўқ.

- Лоақал, шағал тўкиб бўлса – да юргани шароит яратиб беринглар деб кўп идораларга мурожаат қилдик,- дея давом этади О. Латипов. — Бири “Сизлар шаҳарга қарайсизлар”, дейди. Яна бири эса бунинг тескарисини айтади. Шаҳармизми, қишлоқмизми — буни ўзимиз ҳам билолмай қолдик.

Йўл удурғиликларни ташвишлантираётган ягона масала эмас. Уйлар нечоғли шинам, тартибли қурилмасин, инфратузилма рисоладагидек бўлмаса одамларнинг ҳаловати бузилиши тайин. Бу ерда сув қувурлари кунора “ёрилади. Кўчаларда хандақлар пайдо бўлиши шундан. Бир пайтлар қувурларни ётқизиш юмушлари “Мендан кетгунча, эгасига етгунча” қабилида бажарилган. Энди бунинг жабрини аҳоли тортмоқда.

— Шу масалада катта – кичик ташкилотларга мурожаат қила – қила ҳафсаламиз пир бўлди,— дейди ўзини Леонид Хе деб таништирган фуқаро. — Келишади. Акт тузишади. Айбдорлар жаримага тортилди, дейишади. Тамом – вассалом.

Қоғозбозлик ёки бировни жаримага тортиш билан иш битармиди?! Бундан одамларга нима наф?! Афсуски, масаланинг шу жиҳати мутасаддилар эътиборидан четда қоляпти.
Қизиқ, бу ҳол қачонгача давом этаркан?!
Истам ИБРОҲИМОВ, (“Халқ сўзи”)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг