Сергели туманидаги бинода ёнғин чиқди

21:07 18 Февраль 2026 Жамият
356 0

Ижтимоий тармоқларда Сергели тумани ҳудудида жойлашган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Унда айтилишича, бугун, 18 февраль куни соат 18:11 да «112» тизими орқали Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига Сергели тумани «Саъдий» кўчасида жойлашган одам яшамайдиган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатга асосан ФВББ ходимлари воқеа жойига етиб борган ҳамда ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар аниқланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?