Сербиядан Россияга мева экспорти ҳажми камайиб кетди. Бунга Ўзбекистоннинг таъсири қандай?

Сербиядан 2018 йилда Россия Федерациясига мева етказиб бериш ҳажми кескин камайиб кетди. Бу ҳақда EastFruit портали хабар берди. Хусусан, жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида Сербиядан Россияга олма экспорти 113 минг тоннадан 71 минг тоннага, шафтоли ва нектарин 34,6 минг тоннадан 20,6 минг тоннага, гилос 8 минг тоннадан 4,7 минг тоннага, олча 3,1 минг тоннадан 2,3 минг тоннага, сархил ўрик 3,1 минг тоннадан 0,4 минг тоннага, қулупнай 10,4 минг тоннадан 9,1 минг тоннага қисқариб кетган.
Шундай қилиб, Сербиянинг бу борадаги даромади ҳам 17 фоиз пасайиб, 159 млн. долларгача тушиб кетди. Ваҳоланки, соҳадаги етакчилар Эквадор, Туркия, Хитой, Миср мева етказиб бериш ҳажмларини оширган.
Жумладан, Хитой январь-август ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51 фоиз кўп мева жўнатиб, 257 млн. доллар ишлаб олган.
Сербиядан мева импорт қилиш ҳажмининг камайиши ушбу давлат орқали ЕИ мамлакатларидан мева-сабзавот маҳсулотларини реэкспорт қилиш устидан назоратни кучайтирилгани билан боғлиқ.
Бу борадаги яна бир омил Россия бозорларига Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Хитойдан мева-сабзавот етказиб берувчилар томонидан рақобатнинг кучайганидир. Масалан, Туркия кўрсатиб ўтилган муддатда Россияга мева экспортини 38 фоиз, Эрон 2,1 баробар, Озарбайжон(Эрон маҳсулотларини реэкспорт қилиш ҳисобига) 57 фоиз, Ўзбекистон 39 фоизга оширган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг