Сербияда тартибсизликлар: намойишчилар нимадан норози?

Фото: Reuters
Сербияда ҳукуматга қарши оммавий норозилик намойишлари назоратдан чиқиб кетмоқда.
Ўтган дам олиш кунлари Белградда фуқаролар уруши кайфиятини берувчи муҳит ҳукм сурди. Шанба куни кечқурун президент Александр Вучич ҳукуматига қарши оммавий норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетди. Тўқнашувлар давомида кўплаб полициячилар яраланган. Жабрланган намойишчиларнинг аниқ сони ҳақида хабар берилмаган, бир неча ўнлаб намойишчилар ҳибсга олинган.
Аввалига 140 мингга яқин аҳоли муддатидан олдин сайлов ўтказишни талаб қилиб, кўчаларга чиқишган. Мамлакатнинг турли ҳудудларидан келганларнинг қўлида Сербия ва Европа Иттифоқининг байроқларини кўриш мумкин эди. Намойишчилар орасида талабалар қатлами фаол бўлиб, улар президент Вучичга муддатидан олдин сайлов ўтказишни талаб қилиб, ультиматум қўйишган.
Сербияда 6 ойдан кўпроқ вақт давомида оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Бунинг сабаби Нови Саддаги темир йўл вокзалидаги фожиа ҳисобланади. Ўтган йилнинг ноябрь ойида том қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлган. Шундан сўнг, асосан ёшлар оммавий хотира акцияларини ўтказишни бошладилар. Ўшандан бери норозилик намойишлари коррупция, авторитаризм ва ҳукуматнинг Европага қарши йўналишига қарши кенгроқ тус олди.
Вучич 2012 йилдан бери Сербияни бошқариб келмоқда. У суд тизимига, полицияга ва оммавий ахборот воситаларига сезиларли таъсир кўрсатган. Президент бир неча бор норозилик намойишлари ортида хорижий кучлар турганига урғу берди.
Вучич жума куни муддатидан олдин сайлов ўтказиш талабларини қатъиян рад этди ва 2026 йил охиригача сайловлар бўлмаслигини айтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг