“Сентябрь гуллари” фильмининг съёмка жараёнлари якунланди
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан, Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва “Qizilqum cinema” МЧЖ билан ҳамкорликда “Сентябрь гуллари” фильми тасвирга олинмоқда.
Фильм Фарида исмли қизнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Mуштипар аёлнинг турмуш ўртоғидан айрилганидан сўнг бошидан кечирган қийинчиликлари ва яқинларининг унга кўрсатган кўмаги, меҳр-оқибат ғоялари ҳақида сўз боради.
Кинокартинада бош ролларни Миркамол Қорабоев, Юлдуз Қорабоева, Санжар Номозов, Асрор Норов, Тамара Мирмақсудова ва Баҳодир Мирмақсудов каби актёрлар ижро этишган.
Продюсер, режиссёр ва сценарий муаллифи – Назар Нуриллаев, оператор – Абдувоҳид Ражабов, рассом – Суҳроб Бомирзайев.
Ҳозирда фильмни суратга олиш ишлари ниҳоясига етган бўлиб, монтаж жараёни давом этмоқда. Фильм премьераси март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг