Сенаторнинг Гулистон туманидаги учрашувлари

10:19 19 Ноябрь 2025 Сиёсат
156 0

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Сирдарё вилоятининг Гулистон туманига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида туман Кенгаши депутатлари ва «маҳалла еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди. Маҳаллаларда нуронийлар ва ёшлар билан ўтказилган учрашувлар доирасида уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди ва маҳаллий аҳолининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Учрашувда иқтисодиёт, инвестиция ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, янги саноат зоналари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Гулистон туманида фаолият юритаётган йирик саноат корхоналари — парранда гўшти маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «GULISTAN CHICKEN STEWS» МЧЖ, сунъий толали ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «MILI TEKS SIRDARYO» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилди.

Сенатор томонидан янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий кадрларнинг малакасини ошириш ва илғор тажрибаларни амалиётга жорий қилиш хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек хорижий инвесторлар билан биргаликда чет элда ўзбек савдо уйларини ташкил қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар, инвесторлар ва ишбилармонлар билан мулоқот ўтказилиб, унда маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда туманнинг инвестиция салоҳияти, амалга оширилаётган лойиҳалар ва экспорт масалалари бўйича фикр алмашилди ва тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер