Сенатор Зарбдор тумани маҳаллалари аҳолиси билан учрашув ўтказди
Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси Нусуратулла Пардаев Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Оқар ва Навбаҳор маҳаллалари аҳолиси билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида сенатор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига батафсил тўхталиб, мазкур дастурий ҳужжатда 2025 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар аниқ белгилаб берилганини таъкидлади.
Хусусан, Президент томонидан белгилаб берилган бешинчи устувор йўналиш — экологик мувозанатни таъминлаш, «яшил» энергетикани ривожлантириш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сенатор ушбу йўналишдаги вазифаларни амалга оширишда ҳар бир фуқаронинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Учрашув якунида экологик мувозанатни таъминлаш, «яшил» энергетикани ривожлантириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича вазифаларни жойларда самарали амалга оширишда аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг