Сенатор саъй-ҳаракати билан умумтаълим мактабларидаги муаммолар бартараф этилди
Яқинда Президентимиз раислигида мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда сўнги йилларда Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч ва маблағлар йўналтирилаётгани, бу орқали мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимлари, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида сифат ўзгаришлари рўй бераётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Бугунги модернизация жараёнлари, ислоҳот ва ўзгаришлар натижадорлиги мактаб таълимига, янги авлод кадрларини етиштириш масаласига бориб тақалмоқда. Шу боис мактаб директорлари ва муаллимларга кўп нарса боғлиқ. Улар қишлоқ ва шаҳарларда таълим-тарбия, маданият ва маънавият тарқатадиган фидойи кишилардир.
Бу борада уларга ёрдамчи ва кўмакчи, энг яқин ҳамкор бу – ҳудудлардан сайланган депутат ва сенаторлардир. Ўз ўрнида Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Пардаев ҳам ўз фаолияти давомида ҳудудлардаги таълим масканларида бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар билан танишмоқда ҳамда ижобий ҳал этмоқда.
Сенаторнинг мана шундай саъй-ҳаракати натижасида бугун Зомин тумани Даштобод шаҳрида жойлашган 25-сонли умумтаълим мактаби янги қўшимча ўқув биносига эга бўлиш арафасида. Гап шундаки, ҳозирда ушбу муассасада 1200 нафардан ортиқ ўқувчилар таҳсил олади. Бироқ 50 йилларда қурилган ўқув биносининг катта бир корпуси яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги учун ўқув дарслари учун ёпилган эди. Сенатор Н.Пардаев мактаб ҳолатини батафсил ўрганиб, тегишли мутасаддилар билан музокаралар ўтказди, расмий хатлар орқали мурожаат қилди. Натижада бугун 480 ўринли янги бино қурилиши якунланиш арафасида.
Бундан ташқари, сенатор жорий йилнинг 12 сентябрь куни тумандаги «Туркман» МФЙ ҳудудидаги 21, 19-сонли, «Истиқлол» ҚФЙдаги 22, 3-сонли умумтаълим мактабларида ўрганишлар олиб борган эди. Ушбу учрашувларда сенатор ҳудуд аҳли билан ҳам суҳбатлашди, уларнинг муаммоларини тинглади. Айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3-сонли умумтаълим мактаби бўйича аҳолининг қилган мурожаатлари сенаторнинг эътиборини тортди.
Мазкур таълим даргоҳи 1998 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, бугунги кунда таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Айни куз-қиш мавсуми арафаси бўлса-да, мактабнинг иситиш тизими талаб даражасида ишламайди.
Ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан вилоят ва туман мутасаддилари билан биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган зарур ишлар режалаштирилди. Натижада мактабнинг том қисми “Trust Elektronic” МЧЖ корхонаси томонидан тўла янгилаб берилди. Ҳозирда мактабнинг иситиш тизимини қайта таъмирланмоқда.
Яна бир жиҳат. Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Пардаев Президентимизнинг «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси мазмун-моҳиятини яқиндан таништириш мақсадида Зомин туманидаги 25-сонли ҳамда 3-сонли умумтаълим мактабларида бўлди.
Учрашувларда жамиятда муаллимнинг обрў-эътибори ва мақомини кўтариш, ўқув дастурлари ва методикасини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, мактабни таълимнинг кейинги босқичлари билан узвий боғлаш, ўқитувчиларни ортиқча қоғозбозликдан халос этиб, ўз устида кўпроқ ишлаши учун шароит яратиш ва шуни рағбатлантириш, мактаб инфратузилмаси ва ундаги маънавий муҳитни яхшилаш каби масалаларнинг ечимлари мазкур Фармон лойиҳасида аниқ кўрсатиб ўтилгани таъкидланди.
Мухтасар қилиб айтганда, бу каби саъй-ҳаракатлар мамлакатимизда таълим тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши билан эътибор моликдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг