Сенатор Хоразм вилояти маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ўрганди
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова Хоразм вилоятида бўлди.
Ташриф доирасида Урганч туманидаги «Шоликорлар, «Оқ ариқлар», «Чакка кўли» ва «Шерматлар» маҳаллаларида аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари, «маҳалла еттилиги» таркиби ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашувлар ўтказилди.
Мулоқотларда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, шунингдек, маҳаллаларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишда тизимли ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувлар давомида аҳоли томонидан ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлаклари ва автойўллар масаласи, оилавий шифокорлик пунктларини ташкил этиш, уй-жой субсидиялари ажратиш, автобус қатновини йўлга қўйиш ҳамда кўприкларни таъмирлаш каби долзарб масалалар кўтарилди.
Аниқланган муаммолар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди ва уларнинг бажарилиши назоратга олинди.
Шунингдек, сенатор томонидан фуқаролар қабули ҳам ўтказилди. Хусусан, «Шерматлар» маҳалласида яшовчи фуқаронинг «Шоликорлар», «Уч кўприк» ва «Оқ ариқлар» маҳаллалари аҳолиси учун оилавий шифокорлик пунктларини ташкил этиш юзасидаги мурожаати жойига чиқилган ҳолда ўрганилди ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти зиммасига ушбу масалани ҳал этиш вазифаси юклатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг