Сенатор «Ижодкор аёллар: ғоялар, ихтиролар ва ютуқлар йўлида» мавзусидаги семинарда иштирок этди
Сенатнинг ёшлар, хотин қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Малика Кадирханова пойтахтимизда ўтказилган «InnoWeek–2025» халқаро инновациялар ҳафталиги доирасида «Ижодкор аёллар: ғоялар, ихтиролар ва ютуқлар йўлида» мавзусидаги семинарда иштирок этди.
Тадбирда соҳага дахлдор вазирлик ва идоралар вакиллари, илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари, илм-фан ва инновациялар йўналишида фаолият юритаётган хотин-қизлар ҳамда ёш ижодкорлар қатнашди.
Семинар давомида маърузачилар хотин-қизларнинг инновацион жараёнлардаги фаол иштирокини таъкидлаб, уларнинг жамият тараққиётидаги муҳим ролини қайд этдилар, шунингдек, ахборот ва юқори технологиялар даврида ижодий ёндашувнинг аҳамиятига эътибор қаратди
Хотин-қизларнинг ҳар бир фикри янгиланиш сари ташланган қадам, ҳар бир ташаббуси жамият ривожи учун янги имконият экани таъкидланди.
«InnoWeek-2025» халқаро ҳафталиги илм-фан, ижод ва ҳамкорликни бирлаштирган очиқ мулоқот майдони бўлиб, иштирокчиларга ўзларининг инновацион ғоялари ва амалий тажрибаларини намоён этиш имконини берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг