Сенатда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 21 январь куни Сенатда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Бахром Абдуллаев ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёжеф Родж билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш, таълим, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида тажриба алмашиш, шунингдек, халқаро парламент ташкилотлари доирасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув доирасида иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш каби масалалар бўйича қатор таклифлар илгари сурилди ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳалар ва тадбирларни ташкил этишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг