Сенатда Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ давлатларидаги элчиларнинг ҳисоботлари эшитилди

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.
Унда сенаторлар, мутасадди вазирлик ва идоралар, вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси вакиллари, Ёшлар парламенти аъзолари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мажлисда Ўзбекистоннинг Миср, Уммон, Қатар ва Эрон давлатларидаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.
Элчилар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, олий ва юқори даражадаги ташрифлар доирасида имзоланган «йўл хариталари» ижроси, инвестицияларни жалб этиш, миллий маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, хорижий туристлар оқимини ошириш ҳамда хорижда мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг Миср билан савдо, фармацевтика, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлиги кенгаймоқда. Уммон билан муносабатларда қўшма туристик лойиҳаларни амалга ошириш, маданий тадбирлар ўтказиш ва транспорт йўналишларини йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Ўзбекистон-Қатар муносабатларида инвестиция ва «яшил энергетика», инфратузилма ҳамда туризм соҳаларида йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига устуворлик берилган. Эрон билан эса, саноат, текстиль маҳсулотини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни татбиқ этилаётгани таъкидланди.
Мажлисда сенаторлар томонидан дипломатик ваколатхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, ташқи иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, туризм соҳасида янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг