Сенатда “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинмоқда

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масаллари қўмитасининг навбатдаги мажлисида “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни муҳокама қилинди.
Унда сенаторлар, экспертлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштрок этиб, муҳокама этилаётган Қонуннинг 2021 - 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегиясига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги, уни иқтисодиётда давлат иштирокини асосланган даражагача қисқартириш ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилашга қаратилганлиги қайд этилди.
Қонунни ишлаб чиқишда ушбу соҳадаги халқаро тажриба ўрганилганлиги ҳамда ушбу Қонун нормалари Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳатлар ва Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштирилганлиги таъкидланди.
Қонунда хусусийлаштиришнинг қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик, ҳисобдорлик, тенг рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда коррупцияга йўл қўймаслик Қонуннинг асосий принциплари сифатида белгиланмоқда.
Шунингдек, Қонунда янги меъёрлар киритилиб, давлат активларини сотишда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти, тўловларни амалга ошириш тартиби ва шартлари Қонун даражасида белгиланмоқда ҳамда Қонун асосида балансда сақловчининг жавобгарлиги кучайтирилиб, хатлов комиссияси институти бекор қилинмоқда.
Мажлисда Қонуннинг қабул қилиниши хусусийлаштириш жараёнларида тенг рақобат муҳитини яратилиши, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланиши, хусусий мулкчилик ва унинг ҳимоясини таъминлашига хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Мажлис сўнггида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг