Сенатда Бразилия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 11 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Бразилия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сюзан Клеебанк билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон–Бразилия муносабатлари ва парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш, инвестиция муҳити ва кадрлар салоҳияти юқори баҳоланди.
Сиёсий маслаҳатлашувлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамоҳанглик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Олий Мажлисда ташкил этилган Бразилия билан парламентлараро дўстлик гуруҳи фаолияти ва Бразилия парламентида Ўзбекистон билан дўстлик гуруҳини ташкил этиш учун ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш, парламент аъзолари ўртасида онлайн учрашувлар ташкил этиш ҳамда Бразилия Миллий конгресси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини уюштиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг