Сенат томонидан умумтаълим мактабларидаги шароитлар ўрганилмоқда
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан парламент назорати доирасида Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактабларида яратилган шароитлар ва таълим сифатини ошириш борасидаги ишлар ўрганилмоқда.
Жумладан, сенатор Гулнора Маруфова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Олмалиқ, Янгийўл шаҳарлари ҳамда Пискент ва Янгийўл туманларидаги бир қатор мактаблар фаолияти билан танишди.
Ўрганишлар давомида синфларда ўқувчилар сонининг меъёрга мувофиқлиги, инклюзив таълим қамрови, педагог кадрлар салоҳияти ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, дарсликлар билан таъминланиш, қўшимча таълим имкониятлари, олимпиадаларда иштирок этиш кўрсаткичлари, олий ўқув юртларига кириш натижалари ҳам таҳлил этилди.
Бундан ташқари, мактаб биноларининг моддий-техника базаси, спорт ва ошхона инфратузилмаси, иситиш-ёритиш тизими, тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари ўрганилди.
Ўрганиш натижасида қатор ижобий кўрсаткичлар қайд этилди, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг