Сенат Раиси Бухорода маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан учрашди

11:35 29 Май 2024 Сиёсат
374 0

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Бухорога амалий сафари доирасида вилоят Кенгаши депутатлари, туман, шаҳар Кенгаши котибиятлари мудирлари ва доимий комиссиялари раислари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда маҳаллий Кенгашлар фаолияти муҳокама қилинди.

Хусусан, маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини оширишда депутатлик назорати институтидан самарали фойдаланиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Мулоқот давомида жойларда аҳоли муаммоларини «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда бартараф этиш бўйича йўлга қўйилган намунавий тизимдан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Жумладан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ва лойиҳаларни манзилли ўрганиш ҳамда назоратни амалга ошириш, аҳоли муаммоларини бартараф этиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳимлиги қайд этилди.

Учрашув давомида маҳаллий Кенгаш депутатлари бир қатор ташаббусларни илгари суриб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер