Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймед Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Telegram каналида маълум қилди.
Вазирнинг билдиришича, у бугун, 24 январь куни подшоҳлик дипломатининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган.
Учрашув чоғида савдо, инвестициялар, энергетика ҳамда маданий алмашинув йўналишларини ўз ичига олган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг ҳозирги устувор йўналишлари ва истиқболларини муҳокама қилинган.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кўплаб соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда. Элчи жанобларига Ўзбекистондаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг