Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қайси ҳудуд етакчи?

14:13 01 Январь 2026 Иқтисодиёт
548 0

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 963,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ҳудудлар кесимида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 25,8 трлн сўм;
  • Андижон вилояти — 94,9 трлн сўм;
  • Бухоро вилояти — 43,5 трлн сўм;
  • Жиззах вилояти — 32,1 трлн сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 40,9 трлн сўм;
  • Навоий вилояти — 173,5 трлн сўм;
  • Наманган вилояти — 34,2 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти — 51,3 трлн сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 16,1 трлн сўм;
  • Сирдарё вилояти — 23,1 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти — 146,9 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти — 50 трлн сўм;
  • Хоразм вилояти — 30 трлн сўм;
  • Тошкент шаҳри — 184,4 трлн сўм.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер