Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилади

10:56 09 Февраль 2026 Ҳужжатлар
323 0

«Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–17-сон, 04.02.2026 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Мазкур фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилиши белгиланган:

  • Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Агентлик);
  • Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги бошқарув кенгаши.

Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифа, функция ва ваколатлари Агентликка ўтказилади.

2026 йил 1 июлдан:

  • Агентлик республика ва минтақа бозорини таҳлил қилиб, миллий иқтисодиётга қўшиладиган қиймат занжирларини оширишга хизмат қилувчи ўзлаштириш тавсия этиладиган рақобатбардош маҳсулотлар рўйхатини соҳалар кесимида босқичма-босқич шакллантиради ва эълон қилиб боради;
  • ўзлаштириш тавсия этиладиган рақобатбардош маҳсулотлар рўйхатига киритилган маҳсулотларни ўзлаштирган тадбиркорлар билан ўрнатилган тартибда кафолатли харид шартномалари тузилади;
  • Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини шакллантиришда маҳсулотларни ишлаб чиқаришда яратилган қўшилган қиймат улуши қўшимча балл берувчи кўрсаткичларга киритилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?