СамДУ талабалари халқаро фан олимпиадасида бир олтин ва икки бронза медални қўлга киритди
Фото: СамДУ Ахборот хизмати
Самарқанд давлат университети(СамДУ)нинг математика факультети магистранти, Улуғбек номидаги давлат стипендияси соҳиби Гўзал Бобохонова ҳамда талаба Отабек Зарипов Туркманистонда ўтказилган математика бўйича халқаро фан олимпиадасида муваффақиятли иштирок этди.
АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Жазоир, Эрон, Белорусь каби давлатлардан 600 нафарга яқин истеъдод эгаси қатнашган мазкур олимпиадада иштирокчилар индивидуал ва жамоавий йўналишларда ўз билимларини синовдан ўтказишди. Индивидуал беллашувларда Отабек Зарипов барча рақибларидан яхши натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.
Отабек Зарипов ва Гўзал Бобохонова жамоавий баҳсларда ҳам фаол иштирок этиб, икки бронза медалга эгалик қилди. Талабаларга СамДУ математик физика ва функционал анализ кафедраси доценти Шаҳзод Қурбонов раҳбарлик қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг