Самарқанддаги ОТМда масофавий таълим муддати узайтирилди
Республикамизда Covid-19 коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ёмонлиги сабабли олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари масофавий шаклга ўтказилгани хабар қилинган эди.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳри бўйича эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда. Шу сабабли Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси йиғилиши баёнига асосан, шаҳардаги олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25 май кунига қадар масофавий тарзда давом эттирилади.
Эслатиб ўтамиз: Самарқанд шаҳар ҳудудида инфекцияни юқтириб олиш кўрсаткичи бир неча баробар ошиб бораётганлиги сабабли таълим муассасаларида 14 кунлик янги карантин даври жорий этилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг