Самарқандда Туркия билан ҳамкорликда очилган юздан ортиқ корхона мавжуд
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Бугунги кунда Самарқанд вилоятида Туркия компанияларининг капитали иштирокида жами 104 та, шундан 48 та қўшма корхона ҳамда 56 та хорижий корхона фаолият юритиб келмоқда.
Ургут туманидаги «IDEAL ELEKTRO LYUKS», Пастдарғом туманидаги «Panelsav», Самарқанд шаҳридаги «KAPLANSER SAM», «SAM ANTEP TEXTILE GROUP», «SAM-ANTEP-GILAM», «ZARTEK DIALIZ MEDSERVIS» МЧЖ лар шулар жумласидандир.
2023 йил давомида 13 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Туркия давлатидан жами 15,7 миллион АҚШ долларига тенг хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

— Жорий йил давлат инвестиция Дастурига мувофиқ вилоятда Туркия давлати билан ҳамкорликда 2 та янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётган бўлиб, йил якунига қадар ушбу лойиҳалар доирасида жами 2 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган, — дейди Самарқанд вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Шероз Собиров. — Хусусан, «ALIHAN ORGANIC AGRO LLC» МЧЖ негизида «Лаванда гулини қайта ишлаш» лойиҳаси доирасида 500 минг АҚШ доллари ўзлаштирилади.
Самарқанд вилояти ҳамда Туркия Республикаси ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар йўналишида ўтган 2023 йил давомида товар айланмаси 268,1 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 226,6 миллион АҚШ доллари миқдорида импорт ҳамда 41,5 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди.

Туркия давлатига қилинган экспорт маҳсулотлари асосан калава-ип маҳсулоти, тўқимачилик маҳсулотлари, мева-сабзавотлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шунингдек, Самарқанд шаҳри ва Туркиянинг Сакаря, Афёнкараҳисар, Коня ҳамда Газиантеп шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан келишувларга эришилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг