Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди
Фото: Самарқанд ЙҲХБ
Самарқанд шаҳрида «Damas» ва «Onix» русумли машиналар ўртасида юз берган аянчли автоҳалокат оқибатда бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 14:05 ларда Самарқанд шаҳар «Ал-Хоразмий» МФЙ ҳудудидан ўтган «Нодирабегим» ва «Чўлпон» кўчалари кесишмасида рўй берган.
Ҳайдовчи «Damas» русумли автомобилни бошқариб келиб, чап томонга иккинчи даражали йўлга бурилиш вақтида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган «Onix» русумли автомобилни ўтказиб юбормасдан йўлга чиқиб кетиб, тўқнашув содир этган.
Оқибатда «Damas» автомобилнинг икки нафар йўловчиси РШТЁИМ Самарқанд филиалига ётқизилган. Йўловчилардан бири кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг