Самарқандда пиротехника воситаларини сақлаётган фуқаро ушланди

00:25 06 Декабрь 2021 Жамият
1202 0

Самарқандда ички ишлар бошқармаси томонидан пиротехника воситаларини сақлаб келаётган шахс ушланди. Бу ҳақда «Постда» хабар берди.

Самарқанд вилояти Ургут тумани Торинжак маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида А.С. уйида пиротехника воситаларини сақлаётгани аниқланган. Уларни сотиш мақсадида сақлаётган фуқародан ИИБ томонидан олиб қўйилган.

Хусусан, жами 175 минг дона «Британик» номли пиротехника воситалари холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?