Самарқандда ота-болалар ўзгаларнинг юк машиналарини ёқиб юборди
Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида эркак у билан жанжаллашиб қолган танишларининг юк машинасига бензин сепиб, ёқиб юборди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 21:50 да Тойлоқ тумани «Беклар» маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро К.А. қўшни маҳаллада яшовчи, танишлари — 1990 йилда туғилган Ғ.Р. ва 1991 йилда туғилган Н.Р. билан ўрталарида юзага келган ўзаро келишмовчилик сабаб жанжаллашиб қолган.
Шундан сўнг, К.А. 20 ва 18 ёшли фарзандлари билан бирга бориб, Ғ.Р ва Н.Р. бошқарувида бўлган юк машиналарига бензин сепиб, ёқиб юборган.
Ёнғин зудлик билан бартараф этилиб, бошқа транспорт воситалари ва улардаги юкларга зарар етказилишининг олди олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 29 ноябрь куни Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг