Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини калтаклади
Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида математика ўқитувчиси 8-синф ўқувчисини калтаклади. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа талаба ҳожатхонадан синфга қайтганида содир бўлган. Ўқитувчи 8-синф ўқувчисини оёғига ёғоч кўрсатгич билан кеч қолгани учун урган. Натижада болада кўкаришлар пайдо бўлди.
Кейинроқ Самарқанд вилояти ИИБ ишчи гуруҳи билан биргаликда воқеа юзасидан талаба онасининг мурожаатини ўрганиб чиқди. Суриштирув Паяриқ туманида жойлашган 75-умумтаълим мактабида ўтказилди.
Қайд этилишича, математика ўқитувчиси интизомий жазо олган ва шу қаторда у ўз лавозимидан озод қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг