Самарқандда камерага халақит қилгани учун дарахтни кесган фуқаро 10 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида фуқаро томонидан ноқонуний дарахт кесилиб, табиатга 10 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти Экология бошқармаси маълумот берди.
Хабарда айтилишича, ҳолат Каттақўрғон тумани «Чароғбон» МФЙ Пайшанба бозори чорраҳасида экилган бир туп килён дарахти тадбиркорнинг йўл четидаги назорат камерасига халақит қилганлиги важ қилиниб, Самарқанд тумани Арапхона МФЙда яшовчи фуқаро Б.Т томонидан ноқонуний равишда кесиб ташланган.
Ушбу ҳолат Каттақўрғон туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари томонидан назоратга олиниб, тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган.
«Ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан МЖтКининг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 25 баробарида, яъни 9 миллион 375 минг сўм жарима, ҳамда табиатга етказган зарар учун 1 миллион 500 минг сўм ҳисобланди», — дейилади бошқарма хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг