Самарқандда ҳайдовчиси ухлаб қолган «Cobalt» автобусга урилди
Фото: Самарқанд ЙҲХБ
Самарқанд шаҳрида «Cobalt» ва йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 2 ноябрь куни соат 06:10 ларда Самарқанд шаҳри Афросиёб маҳалласи ҳудудидан ўтган Шоҳизинда кўчасида содир бўлган.
«Cobalt» русумли автомобиль ҳайдовчиси Шоҳизинда кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтида ухлаб қолиб, руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда йўлнинг чап томонидаги темир тўсиқни бузиб ўтиб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган «Asiastar» русумли автобус билан тўқнашган.
Ҳодиса туфайли енгил автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, автобус ичида йўловчилар бўлмаган. Транспорт воситаларига шикаст етган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг