Самарқандда 1,5 миллиард сўмлик «свет» ва газни ўғирлаган шахсларга жиноят иши очилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаролар Ш.Х. ва Ғ.С. «М.О.» фермер хўжалиги раҳбарининг хабардорлигисиз, хўжаликнинг «Жахонобод» МФЙ ҳудудидаги биносида 932,9 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Оқдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «Л.Й.» НТМ ва «Н.Б.» МЧЖга қарашли бинода МЧЖ раҳбари фуқаро С.Т. 641,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг