«Самарқанд нўхат шўраги» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги Қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. Самарқанд вилояти адлия бошқармаси ва «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг кўмаги билан жорий йилнинг 3 июль куни «Самарқанд нўхат шўраги» географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Сатторов бугун Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга «Самарқанд нўхат шўраги» географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.
Ўзбек миллий таомларини тайёрланиш жараёни ва овқатланиш маданияти жуда узоқ тарихга эга ва ўзбек халқнинг кўп йиллик тажрибасига асосланади. Урф-одат ва анъаналар ҳудуднинг иқлим шароитидан ва маҳаллий аҳолининг турмуш тарзидан келиб чиққан ҳолда шаклланган. Ҳар бир ҳудуд аҳолиси миллий таомлар тайёрлаш борасида ўз услубига эга.
Самарқанд нўхат шўрагининг ўзига хос томонларидан яна бири — таомда пиширилган гўштлар ва илик аралашмаси, ушбу маҳсулотлар қайнатилган шўрва, шунингдек, 1-2 соат давомида хона ҳароратида қуритилган Самарқанд нонининг ишлатилиши натижасида таъмларнинг умумий гаммасига эришишидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Остон Ўрунов Эрон чемпионатидаги энг қиммат футболчига айланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг