“Самарқанд-2020” тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг VI -Халқаро олимпиадаси ўтказилди
Ҳар йили анъанавий тарзда Самарқанд давлат тиббиёт университетида ўтказилиб келинаётган мазкур нуфузли мусобақа нафақат талабалар ва ёш тадқиқотчиларнинг билим ва малакаларини синовдан ўтказиш ва уларни муносиб тақдирлашга, балки халқаро дўстона муносабатларнинг янада мустаҳкамланиши ҳамда тиббиёт соҳасида жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари билан янгидан-янги ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилишига ҳам туртки бўлмоқда.

Юқори савияда ташкил этилган олимпиадада юртимиз ҳамда Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея, Тожикистон, Россия, Туркия, Озарбайжон, Беларус каби жаҳоннинг ўттиздан ортиқ давлатларининг олтмишдан зиёд тиббиёт олийгоҳларидан 500 дан ортиқ талабалар, шунингдек, хорижий тиббиёт муассасалари ректорлари ҳамда кўплаб профессор-ўқитувчилар иштирок этди.
Олимпиаданинг тантанали очилиш маросимида видеоконференцалоқа орқали Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ҳамда бир қатор хорижий тиббиёт олийгоҳлари ректорлари сўзга чиқиб, олтинчи бора ташкил этилаётган халқаро мусобақанинг аҳамияти ҳақида фикр юритиб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Қайд этилганидек, юртимизда барча соҳалар сингари соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва тиббий таълим сифатини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу эса мамлакатимизда бир қатор етакчи давлатларнинг ривожланган тиббиёти билан танишиш ва улар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ҳамда юртимизда тиббиётнинг замонавийлашувига хизмат қиляпти.
Турли тилларда ўтказилган халқаро олимпиаданинг асосий қисмида иштирокчилар 43 та йўналиш бўйича икки босқичда тест синовлари ва амалий кўникмаларини намойиш этиш орқали беллашдилар. Шу билан бир қаторда талабалар жаҳон стандартларига жавоб берувчи 7-авлод симуляцион роботлар орқали ўз амалий кўникмаларини синовдан ўтказдилар. Олимпиада доирасида Ўзбекистоннинг Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ва хорижий тиббиёт коллежларининг ўқувчилари ўрасида ҳам халқаро олимпиада ташкил қилинди.

Шунингдек, талабалар учун чет эллик ва республикамизнинг етакчи мутахассислари томонидан замонавий тиббиётда фундаментал фанлар, илмий тадқиқот усуллари ва бошқа долзарб масалаларга бағишланган маҳорат дарслари, бакалавр, магистр ҳамда клиник ординаторлар учун хорижий тиббий ОТМлари ректорларининг маърузалари ҳам ташкил этилди.
Олимпиада доирасида талабалар учун стартап лойиҳалар танлови, “Ёш олимлар” тўгараклари ҳамда турли спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.

Бундан ташқари, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузурида хорижий тилларни ўқитишга мослашган “Тил академияси” марказининг тантанали очилиш маросими ташкил этилиб, унинг фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.
Мазкур марказ дунё тилларини ўрганиш баробарида тиббиёт ходимлари учун ушбу тилларда ўз касбий фаолиятларини профессионал тарзда олиб боришлари учун имкон яратади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг